Суперлига. «Насаф» пешқадамга айланди. Турнир жадвалидаги ҳолат
March 19, 2018, 11:53 a.m. 10804

18 март куни Навоийда Суперлиганинг 3-тури доирасидаги охирги учрашув «Қизилқум» ва «Насаф» жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Ўйиннинг 13-дақиқасида Жасур Ҳасановнинг бурчак тўпидан узатган пасини қаршиликлар жамоаси ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов боши билан дарвозага йўллаб ҳисобни очди.

67-дақиқада яна ўша Жасур Ҳасановнинг жаримадан узатган тўпини Славко Лукич боши билан дарвозага жойлади 0:2.

Ўйиннинг 70-дақиқасида Андрей Сидоров дарвозабон билан яккама-якка чиқиб борди ва ҳисобни қисқартирди.

Ўйинда бошқа гол урилмади ва «Насаф» сафардан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтадиган бўлди.

Эндиликда, 3-тур ўйинларидан кейин «Насаф» 3 ўйинда 7 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринда, кейинги ўринларда шунчадан очко жамғарган, тўплар нисбати нисбатан пастроқ «Навбаҳор» ва «Бунёдкор» жойлашган. «Қизилқум» эса 3 ўйинда ҳам мағлубиятга учраб, турнир жадвалининг охирги ўрнида қолмоқда.

Ўзбекистон Суперлигаси
3-тур 

«Қизилқум» — «Насаф» 1:2

Голлар: 0:1 — 13 Бобур Абдухолиқов. 0:2 — 67 Славко Лукич. 1:2 — 70 Андрей Сидоров
«Қизилқум»: 77. Евгений Черемисин, 4. Эркин Бойдуллаев (с), 8. Акмал Рустамов, 10. Алишер Саноев (9. Ҳумоюн Абдуалимов, 84), 11. Дониёр Усмонов (18. Самандар Шодмонов, 46), 14. Файзулла Қамбаров, 17. Артур Геворкян, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 23. Шерали Жўраев, 30. Элгужа Григалашвили, 84. Неманья Йованович.
«Насаф»: 35.Санжар Қувватов, 4.Мақсуд Каримов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (55.Славко Лукич, 46), 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдухолиқов, 21.Жаҳонгир Алиев (27.Ислом Рашидхонов, 46), 22.Игорь Голбан, 31.Сайдулло Раҳматов, 77.Жасур Ҳасанов (20.Ислом Кенжабоев, 76), 92.Умарбек Эшмуродов.
Огоҳлантиришлар: Файзулла Қамбаров 50, Славко Лукич 63, Акмал Рустамов 79.

3-турдан кейин турнир жадвали қуйидагича кўриниш олди: