Неймар фақат бир шарт билан «ПСЖ»да қолишга рози бўлади
March 18, 2018, 4:41 p.m. 18864

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар клубдаги маоши миқдори оширилишини истамоқда. Sunday Times хабарига кўра, у клубда қолиши учун янги мавсумдаги маоши юқорироқ бўлиши шартлигини маълум қилган.

Айни вақтда бразилиялик футболчи 2022 йилгача тузилган шартномага кўра ҳафтасига 750 минг евро миқдорида маош олади. У энди бу миқдор 1,13 миллион еврога етказилишини истамоқда.

Бундан аввалроқ ОАВда Неймар Париж клубидан кетмоқчи экани, у ёки «Реал»га ўтиши, ёки Барселонага қайтиши мумкинлиги айтилганди.

Айни вақтда футболчи Бразилияда жароҳатини даволамоқда. У 2,5 ойдан кейин майдонга қайтиши мумкин.