Узбек O'zbek
«Ростов» яна Шомуродовсиз дуранг ўйнади
Шанба, 17 Март
1408

Россия премьер-лигасининг 23-туридан ўрин олган навбатдаги учрашув ниҳоясига етди. Унда Туланинг «Арсенал» жамоаси «Ростов»ни қабул қилди.

Учрашувда меҳмонлар икки марта ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлса, икки марта ҳам мезбонлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Ростовликлар таркибида Ионов дубль қайд этган бўлса, мезбонлар ҳужумчиси Артём Дзюба бу ишни такрорлади.

Ўзбекистон терма жамоасига номзод бўлган Элдор Шомуродов бу сафар ҳам захира ўриндиғида қолдирилди. Карпин уни майдонга туширмади.

Россия премьер-лигаси
23-тур

Арсенал Тула – Ростов 2:2 (1:2)
Голлар:
Дзюба (14, 59) – Ионов (8, 31).
Арсенал Тула: Левашов, Сунзу, Беляев, Альварес, Комбаров, Горбатенко, Чаушич, Александров (Расич, 81), Ткачев (Хагуш, 86), Кангва, Дзюба.
Ростов: Песьяков, Сигурдссон, Ингасон, Вилюш, Скопинцев (Макеев, 87), Ионов (Зуев, 69), Сапета, Чуперка (Гулиев, 46), Калачев, Паршивлюк, Сигурдарсон.
Огоҳлантиришлар: Александров (16), Сапета (31), Горбатенко (56), Зуев (72), Альварес (87).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз