Юрген Клопп: «Манчестер Сити» қуръада «Ливерпуль» тушганидан хурсанд деб ўйламайман»
March 16, 2018, 6:32 p.m. 5885

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп Европа чемпионлар лигасининг 1/4 финал қуръа натижаларига кўра «Манчестер Сити»га рўбарў келгани борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Чемпионат ўйинларида битта ўйинда уларга ютқазиб қўйдик. Битта ўйинда эса ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик

Қуръа ташлаш маросими олдидан улар бизни энг қулай вариант сифатида кўрган дея олмайман. Улар ҳозир ҳам хурсанд бўлишмаса керак. Бу кучимизнинг қай даражада эканига ишора», – дея Клоппнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Икки жамоа ўртасидаги биринчи учрашув 4 апрель куни Ливерпулда, жавоб учрашуви – 10 апрель куни Манчестерда бўлиб ўтади. Иккала учрашув ҳам Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.