«Реал» — «Ювентус» ва инглиз дербиси. ЕЧЛ 1/4 финалига қуръа ташланди
March 16, 2018, 4:16 p.m. 19395

Бугун, 16 март куни Европа чемпионлар лигаси чорак финалига қуръа ташланди.

Қуръадан олдин жамоалар саватчаларга ажратилмади. Шунингдек, бу босқичда қуръага кўра, бир мамлакат клублари ўзаро тўқнаш келиши мумкин эди. Натижада, Англиянинг турнирда қолган икки жамоаси «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» ўзаро беллашадиган бўлди.

1/4 финал жуфтликлари:

«Барселона» (Испания) — «Рома» (Италия)
«Севилья» (Испания) — «Бавария» (Германия)
«Ливерпуль» (Англия) — «Манчестер Сити» (Англия)
«Ювентус» (Италия) — «Реал Мадрид» (Испания)

1/4 финалнинг дастлабки учрашувлари 3 ва 4 апрель кунлари бўлиб ўтади, жавоб учрашувлари – 10 ва 11 апрель кунига белгиланган.

2017/2018 йилги Европа чемпионлар лигаси финали 26 май куни Украина пойтахти Киев шаҳридаги «Олимпийский» стадионида бўлиб ўтади.