Абрамович ва Усмонов «Челси» ҳамда «Арсенал»даги акцияларидан маҳрум этилиши мумкин
March 16, 2018, 4:27 p.m. 7726

Россиялик тадбиркорлар Роман Абрамович ва Алишер Усмонов Англиянинг мос равишда «Челси» ҳамда «Арсенал» клуби акцияларидан маҳрум этилиши мумкин. 

The Times маълумотига кўра, бунга коррупцияга аралашиб қолган россияликларга қарши санкциялар тўғрисидаги қонун сабаб бўлиши мумкин.

Агарда, активларнинг келиб чиқишида коррупцион ҳолатлар ўз тасдиғини топса, улар мусодара этилиши эҳтимолга яқин.

Британия нашрининг фикрича, янги қонундан Абрамович ва Усмонов жабр кўриши мумкин.