Суперлиганинг яна бир ўйини бошқа жойга кўчирилди
March 15, 2018, 12:15 a.m. 2694

Суперлиганинг 3-туридан ўрин эгаллаган «Металлург» – «Қўқон-1912»  ўйини Олмалиққа кўчирилди, деб хабар беради бекободликлар сайти.

Бу беллашув 16 март куни Бекобод шаҳрида ўтказилиши лозим эди. Бироқ, энди шу куни Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуасида бўлиб ўтади. 

«Металлург» клуби сайти ўйиннинг нега бошқа шаҳарга кўчирилгани ҳақида ёзмаган. 

Аввалроқ, «Қўқон-1912» клуби стадиони мавсумга тайёр эмаслиги сабабли, 2-турдан ўрин олган «Қўқон-1912» - «Қизилқум» ўйини Навоийга кўчирилган эди.