Узбек O'zbek
«Навбаҳор» футболчиси бутун умрга футболдан четлатилди
Пайшанба, 15 Март
11952

Янги мавсум олдидан Наманганнинг «Навбаҳор» клуби билан шартнома имзолаган дарвозабон Илья Гаврилов бутун умрга футболдан четлатилди. Бу ҳақда Sputnik Беларусь нашри хабар тарқатди.

«Навбаҳор» билан февраль бошида шартнома тузган бўлишига қарамасдан, Гаврилов Ўзбекистон Суперлигаси ўйинларида майдонга тушмаётганди.

Кейинроқ маълум бўлишича, Беларусь футбол федерацияси келишилган ўйинларда иштирок этган 12 нафар футболга алоқадор шахсларни футболдан четлатилганини эълон қилган. Уларнинг орасида айнан Илья Гаврилов ҳам бор экан.

Айнан шу сабаб билан ҳам «Навбаҳор» бу футболчини қайдномадан ўтказа олмаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз