«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти Моуриньодан норози
March 15, 2018, 2:10 p.m. 3953

«Манчестер Юнайтед» клуби Чемпионлар Лигасини нимчоракфиналдаёқ тарк этганидан сўнг, раҳбариятнинг бир қанча аъзолари бош мураббий Жозе Моуриньодан норози бўлган, деб ёзмоқда Daily Mail.

Манкунианликлар ижрочи директори Эд Вудворд ҳамон португалиялик мутахассисга ишонч билдирмоқда.

Аммо, бошқа раҳбарлар Моуриньо шогирдларининг ўйин услубидан қониқмаяпти. Бундан ташқари, «Ўзгача»нинг майдонда ва унинг ташқарисида ўзини қандай тутаётгани ҳеч кимга ёқмаяпти.

Аввалроқ, клуб раҳбарияти Моуриньо билан ҳамкорликни узайтириш ҳақида ўйлаб қолган эди. Энди эса янги шартномани имзолаш масаласи ортга сурилди.