Чемпионлар Лигаси. «Бавария» қийинчиликсиз чоракфиналга чиқди
March 15, 2018, 12:17 a.m. 3159

Чемпионлар Лигасида нимчоракфинал жавоб ўйинлари давом этмоқда.

«Бешиктош» ўз майдонида «Бавария»ни қабул қилди ва 1:3 ҳисобида ютқазди. Натижада, мюнхенликлар чоракфинал йўлланмасини осонликча қўлга киритишди. Дастлабки ўйинда улар 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

Чемпионлар Лигаси, 1/8 финал, жавоб ўйини 
Бешиктош Туркия – Бавария Германия 1:3 (0:1, 1:2)
14 март, «Водафон-Арена» 
Голлар: 0:1 – 18 Алькантара, 0:2 – 46, автогол Гўнул, 1:2 – 59 Вагнер Лав, 1:3 – 84 Вагнер. 
Бешиктош – Зенгин, Медель, Эркин, Гўнул, Куарежма, Ўзёқуп, Арслон (Хатчинсон, 60), Уйсал, Ленс (Талиска, 60), Пектемек, Вагнер Лав (Бабел, 75).
Бавария – Ульрайх, Хуммельс (Зюле, 46), Боатенг, Алаба, Мартинес, Видаль, Алькантара (Хамес, 35), Рибери, Рафинья, Мюллер, Левандовски (Вагнер, 68).
Огоҳлантиришлар: Хуммельс (37), Боатенг (42), Рафинья (63), Хатчинсон (64), Ўзёқуп (71).
Дастлабки ўйин 0:5