«Челси» стадион таъмирланишига қаршилик қилган оила билан келишиб олди
March 15, 2018, 6:15 p.m. 3305

«Челси» раҳбарияти «Стэмфорд Бриж» стадионининг қайта таъмирланишига қарши чиққан Кросуэйт оиласи билан келишувга эришди.

BBC хабарига кўра, томонлар келишиб олган ва энди клуб таъмирлаш ишларини бошлаб юбориши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил май ойида Кросуэйт оиласи стадионни таъмирлаш ишларига тақиқ қўйилишига эришган эди. Оилага «Стэмфорд Бриж»нинг кенгайтирилиши натижасида, уйи қуёш нуридан тўсилиб қолиши ёқмаётганди. Аммо 2018 йил январда Лондон маъмурияти клубнинг ҳақ эканини тан олиб, тақиқни бекор қилди.

«Челси» «Стэмфорд Бриж»нинг кенгайтирилиши натижасида, унинг сиғимини 60 мингтага етказишни режалаштирмоқда. Бу эса ҳозирги сиғимидан деярли 20 мингтага кўпдир. Клуб стадионни 2021 йилда ишга туширмоқчи.