«Реал» уч нафар футболчи учун 300 миллион сарфламоқчи
March 14, 2018, 11:10 p.m. 11435

«Реал» клуби «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг трансфери учун 300 миллион евро маблағ ажратишни режалаштиряпти.

Агар бразилиялик футболчи билан шартнома имзолашнинг иложи бўлмаса, клуб бу пулларни бошқаларга сарфлайди.

Marca хабарига кўра, «Реал»нинг трансфер рўйхатидан дарвозабон Давид Де Хеа («Манчестер Юнайтед»), қанот ҳужумчиси Эден Азар («Челси») ва ҳужумчи Роберт Левандовски («Бавария») жой олган.