«Реал» «Манчестер Юнайтед»нинг Чемпионлар Лигасини тарк этишидан фойдаланиб қолмоқчи
March 14, 2018, 9:04 p.m. 10275

«Реал» клуби «Манчестер Юнайтед»нинг Чемпионлар Лигасини тарк этганидан фойдаланиб, дарвозабон Давид Де Хеани қўлга киритиш пайига тушган.

Goal хабарига кўра, «Реал» вакиллари футболчининг агентлари билан боғланиб, жамоасининг Чемпионлар Лигасини март ойидаёқ тарк этгани ва фақат Англия Кубоги учун курашни давом эттираётганини рўкач қилишмоқчи.

Мадридликлар Де Хеага «Манчестер Юнайтед» клубидагидан кам бўлмаган шароитлар ва катта турнирлардаги ғалабаларни ваъда қилмоқчи.