«Милан» ва «ПСЖ» футболчи алмашиши мумкин
March 14, 2018, 10:34 p.m. 4262

«Милан» клуби «ПСЖ» ҳужумчиси Эдинсон Кавани билан шартнома имзолашни кўзламоқда.

«ПСЖ» эса «Милан» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма хизматига қизиқиш билдиряпти.

Premium Sport хабарига кўра, томонлар ёзда ушбу футболчиларни алмаштириши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли Доннарумма ёзда «Милан» билан янги шартнома имзолаган эди. Кавани Франция чемпионатининг жорий мавсумида 25та ўйин ўтказиб, 24та гол урган.