Лига 1. «ПСЖ» бир футболчи кам бўлиб ўйнаса-да, ғалаба қозонди
March 14, 2018, 11:04 p.m. 1917

Франция чемпионатининг 31-тури доирасида «ПСЖ» ўз майдонида «Анжер»ни қабул қилди.

31 март куни парижликлар Лига кубоги финалида «Монако» билан беллашади. Шу сабабли, «Анжер»га қарши ўйин эртароққа кўчирилган эди.

16-дақиқада Мотта майдондан четлатилиб, 1 футболчи кам бўлиб ўйнаганига қарамай, «ПСЖ» баҳсда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Турнинг бошқа ўйинлари 1 апрель куни ўтказилади.

Франция чемпионати, 31-тур
ПСЖ – Анжер 2:1 (2:0, 0:1)
14 март, «Парк де Пренс» стадиони
Голлар: 1:0 – 12 Мбаппе, 2:0 – 25 Мбаппе, 2:1 – 75 Токо-Экамби. 
ПСЖ – Трапп, Тиаго Силва, Курзава, Дани Алвес, Кимпембе, Верратти, Мотта, Дракслер (Нкунку, 76), Ди Мария (Ло Чельсо, 68), Мбаппе, Кавани (Рабьо, 58).
Анжер – Бютель, Павлович, Бамба, Манко, Тома, Те, Кулибали (Гийом, 78), Канга (Токо-Экамби, 58), Сантамария, Кеткеофомфон (Туре, 58), Мангани.
Огоҳлантиришлар: Бамба (33), Дани Алвес (57), Тома (80).
Четлатиш: Мотта («ПСЖ», 16).