FA жаҳон чемпионати бойкоти бўйича йиғилиш ўтказди
March 14, 2018, 6:48 p.m. 2952

Англия Футбол уюшмаси (FA) раҳбарияти терма жамоанинг Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатида иштирок этиши бўйича юзага келган муаммо бўйича йиғилиш ўтказди.

Мулозимлар Англия терма жамоаси футболчилари ва мухлислари Россия ва Буюк Британия ўртасидаги сиёсий низо қурбони бўлмаслиги керак, деган хулосага келганлар.

FA жаҳон чемпионатининг сиёсий кун тартибига алоқаси йўқлиги туфайли, турнирни бойкот қилиш ғоясини қўллаб-қувватламаслик ҳақидаги қарорга келган.

Англия терма жамоасининг жаҳон чемпионатида иштирок этишини ман қиладиган ягона нарса - футболчиларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган сабаблардир.