ЕЧЛ. Жеконинг голи "Рома"ни кейинги босқичга олиб чиқди
March 14, 2018, 2:44 a.m. 2432

2017/18 йилги Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг жавоб ўйинлари ўтказилди. 

"Рома" ўз майдонида "Шахтёр"ни қабул қилди. Илк ўйинда 2:1 ҳисобида мағлуб бўлган римликлар ўз майдонида керакли натижани қайд эта олди – 1:0. Ўйиндаги ягона гол 52-дақиқада Жеко томонидан киритилди. 

Шу тариқа, "Рома" икки ўйин натижасига кўра кейинги босқичга йўл олди.

Рома Италия – Шахтёр Украина 1:0 

Гол: 1:0 – 52 Жеко.
Рома – Алиссон, Фасио, Манолас, Коларов, Флоренци, Стротман, де Росси, Ундер (Жерсон, 65), Наингголан, Перотти, Жеко (Эль-Шаарави, 89).
Шахтёр – Пятов, Ордец, Исмаили, Бутко, Ракицкий, Фред, Степаненко (Алан Патрик, 74), Тайсон, Марлос (Дентиньо, 82), Бернард, Феррейра.
Огоҳлантиришлар: Флоренци (39), Манолас (54), Степаненко (71), Фред (76), Феррейра (80).
Четлатиш: Ордец (79).
Илк учрашув 1:2