Тўрт нафар топ-мураббий «ПСЖ» клубига рад жавобини берди
March 13, 2018, 8:47 p.m. 4030

«ПСЖ» раҳбарияти Унаи Эмери ўрнини эгаллаши мумкин бўлган янги бош мураббийни изламоқда.

El Mundo Deportivo хабарига кўра, парижликлар Жозе Моуриньо («Манчестер Юнайтед»), Антонио Конте («Челси»), Маурисио Почеттино («Тоттенҳэм») ва Массимилиано Аллегри («Ювентус») билан боғланган. Аммо улардан ҳеч бири «ПСЖ» клубида ишлашни истамаган.

Энди «ПСЖ» ишсиз юрган Карло Анчелотти билан музокара ўтказмоқчи. Маълумки, италиялик мутахассис 2011 - 2013 йилларда парижликларни бошқарган эди.