Суперлига. 3-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди
March 13, 2018, 1:16 p.m. 2608

Ўзбекистон Суперлигасининг 3-тур ўйинларини бошқариб борувчи ҳакамлар ва назоратчилар номи маълум бўлди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар тарқатди.

Турнинг марказий учрашувларидан бири сифатида тилга олинаётган «Навбаҳор» – «Локомотив» жамоалари ўртасидаги учрашувни Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган ҳакамларнинг саралашдан олдинги сўнгги йиғинида иштирок этаётган Равшан Эрматов бу тур ўйинларига тайинланмаган. ФИФАнинг ҳакамлар бўйича семинари Дубайда ташкил қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 3-тур учрашувлари ҳам уч кун давомида ўтказилади. Ўйинлар 16, 17 ва 18 март кунларига белгиланган.

Ўзбекистон Суперлигаси
3-тур

16 март (жума)
«Бухоро» – «Сўғдиёна»

Ҳакамлар: О. Тўйчибоев (Фарғона), Р. Кападзе (Фарғона), Ш. Аъзамов (Фарғона), К. Расулов (Қарши).
Назоратчи – А.Ҳотамов (Тошкент).

«Металлург» – «Қўқон-1912»
Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Б. Юлчараев (Гулистон).
Назоратчи – И. Нехочин (Наманган).

17 март (шанба)
«Нефтчи» – «Бунёдкор»

Ҳакамлар: И.Танташев (Бухоро), А.Калинин (Қарши), А.Буров (Бухоро), Ш.Насибуллаев (Наманган).
Назоратчи – С.Эрматов (Тошкент).

«Навбаҳор» – «Локомотив»
Ҳакамлар: З.Қодиров (Навоий), Р.Самандаров (Навоий), О.Жумаев (Навоий), А.Раҳимов (Андижон).
Назоратчи – А.Арутюнов (Тошкент).

18 март (якшанба)
«Пахтакор» – АГМК

Ҳакамлар: В.Цейтлин (Тошкент), А.Снетков (Тошкент вил.), С.Улфатов (Тошкент вил.), С.Абдураҳмонов (Тошкент).
Назоратчи – М.Исмоилов (Тошкент).

«Қизилқум» – «Насаф»
Ҳакамлар: В.Коваленко (Тошкент), Р.Серазитдинов (Тошкент), А.Усмонов (Тошкент), Ш.Ражабов (Бухоро).
Назоратчи – А.Попов (Тошкент).