«Севилья» Де Хеага ҳазиломуз мурожаат билан чиқди
March 13, 2018, 12:33 p.m. 8333

Испаниянинг «Севилья» клуби расмий твиттери «Манчестер Юнайтед»нинг испаниялик дарвозабони Давид де Хеага ҳазиломуз мурожаат билан чиқди.

«Давид, айни вақтдаги энг яхши қаҳрамонликларингни Жаҳон чемпионатига сақлаб қўй. Раҳмат, дея «Севилья», деб ёзди клубнинг расмий твиттери.

Эслатиб ўтамиз, бугун «Олд Траффорд»да «Манчестер Юнайтед» ва «Севилья» ўртасида ЕЧЛ 1/8 финали жавоб ўйини бўлиб ўтади. Севильяда бўлган дастлабки ўйинда айнан Давид де Хеанинг сейвлари эвазига меҳмонлар ўз дарвозаларини дахлсиз сақлаб қолишган ва учрашувда ҳисоб очилмаганди.