«Саутҳэмптон» Пеллегрино бўшатилганини маълум қилди
March 13, 2018, 9:01 a.m. 992

«Саутҳэмптон» жамоа бош мураббийи Маурисио Пеллегрино билан хайрлашиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Баёнотда шунингдек айтилишича, Пеллегрино билан бирга жамоани унинг ёрдамчилари Карлос Компаньччи ва Ксавье Тамарит ҳам тарк этади.

Аргентиналик мутахассис бу лавозимда Клод Пюэлни ўтган ёзда алмаштирганди. 45 ёшли мураббий клуб билан уч йилга мўлжалланган шартнома имзолаган, бироқ жамоа бу келишувни муддатдан аввал якунлашга қарор қилди.

Жамоа 30 турдан сўнг 20 очко билан Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.