Румменигге: «ФИФА ва УЕФА футболчилар соғлиғига хавф солмоқда»
March 13, 2018, 9:43 p.m. 1622

«Бавария» директорлар кенгаши раиси Карл-Хайнц Румменигге замонавий футболдаги тақвим ҳақида ўз фикрларини маълум қилди.

«ФИФА ва УЕФА футболчиларнинг соғлиғига таҳдид солмоқда, бу ҳақда очиқ-ойдин ва рост гапираман.

Биринчидан, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати янги формати мени ҳайрон қолдирди. Нега энди бизга ёқмайдиган қарорларни бизнинг иштирокимизсиз қабул қилишмоқда.

Иккинчидан, терма жамоаларнинг мусобақалари йилдан-йилга кенгаймоқда, УЕФА Миллатлар лигасининг ташкил қилиниши шунга мисол бўла олади.

ФИФА ва УЕФА ташкилотларига шуни тавсия қилган бўлардимки, Европа клублари уюшмаси билан маслаҳатлашмай, бирорта янги қарорни қабул қилишмасин», – деди Румменигге.