«Реал» Неймар учун ҳужумчисини бермоқчи
March 13, 2018, 8:30 p.m. 10442

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема ёзда бошқа клубга ўтиши мумкин.

Жорий мавсумда, Бензема ўйинидан нафақат мухлислар, балки раҳбарият ҳам норози бўлган.

Испаниянинг Sport нашри хабарига кўра, «Реал» футболчиси билан ёзда хайрлашишга тайёр. Қироллик клуби Бенземани 50 миллион еврога сотмоқчи ёки «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг битимига киритмоқчи.

Жорий мавсумда Бензема Ла Лига доирасидаги 22та ўйинида 4та гол урган.