Месси туғруқхонада, Роналду авжига чиқди. Испанияда тур воқеалари
March 13, 2018, 7:06 p.m. 10212

«Трибуна» Испания чемпионатининг 28-тур учрашувларини таҳлил қилади.

Мессилар кўпайди

«Малага» - «Барселона» - 0:2
Голлар: Луис Суарес, 15 (0:1). Филиппе Коутинью, 28 (0:2).
«Малага»: Роберто, Росалес, Эрнандес, Микель, Рикка, Самуэль Гарсия, Итурра, Ласен, Чори Кастро (Лестьенн, 61), Эн-Несири (Идейе, 78), Ролан (Саксесс, 78).
«Барселона»: тер Штеген, Серхи Роберто (Андре Гомеш, 74), Пике, Юмтити, Жорди Альба (Динь, 77), Ракитич, Бускетс, Паулинью, Дембеле (Алейш Видаль, 85), Луис Суарес, Филиппе Коутинью.

Ерда Мессилар яна биттага кўпайди. Шанба куни кечқурун аргентиналик футболчининг рафиқаси Мессига учинчи ўғилни туғиб берди, унга Чиро дея исм қўйишди. Якшанба кунни ҳам Лионель Тиаго ва Матео исмли ўғиллари билан шифохонада ўтказди. Шу туфайли у «Барселона»нинг «Малага»га қарши ўйинини ўтказиб юборди. Шу билан биргаликда, Месси жамоадошларини экран ортидан қўллаб-қувватлаб турди. Жамоа эса уни уялтириб қўймади - Суарес ниҳоят «Малага»га гол урди (бунгача у 5 ўйинда бу жамоа дарвозасига йўл топа олмаганди), энди уругвайлик бу футболчи Испанияда қайси жамоага қарши ўйнаган бўлса (25 жамоа), барчасига гол ургани билан фахрланиши мумкин. Иккинчи голни Коутиньо Дембеленинг пасидан кейин товони билан дарвозага йўллади. Бу жуфтлик комбинацияси орқали юзага келган голни энг қимматбаҳо гол деб аташмоқда - бу футболчилар трансфери учун бу мавсумда «Барселона» 225 миллион евро сарфлаганди.

Криштиануни тўхтатиб бўлмаяпти

«Эйбар» - «Реал» - 1:2 (0:1).
Голлар: Криштиану Роналду, 34 (0:1). Рамис, 50 (1:1). Криштиану Роналду, 84 (1:2).
«Эйбар»: Дмитрович, Капа, Арбилья, Рамис (Оливейра, 67), Хосе Анхель, Педро Леон, Дани Гарсия, Эскаланте (Диоп, 85), Хоан Хордан, Инуи (Шарлес, 87), Кике.
«Реал»: Навас, Карвахаль, Серхио Рамос, Варан (Начо, 28), Марселу, Каземиру, Модрич, Кроос (Васкес, 71), Иско (Бензема, 71), Бэйл, Криштиану Роналду.

Куз бўйи ва қишнинг бошларида барча Роналдунинг Испания чемпионати ўйинларида гол урмай қўйганини муҳокама қилди. Баҳорга келиб эса «Реал»нинг португалиялик юлдузи яна ўзини кўрсатмоқда. У жамоанинг охирги 8 учрашувида 14 гол уриб, 3 голга узатма берди. Бу голлардан иккитаси «Эйбар»га қарши сафар ўйинида урилди. У тўпурарлар рўйхатида юқорилашда давом этмоқда (18 гол билан 3-ўрин). У Гризманни ортда қолдирган (16 гол), Месси (24) ва Суаресни (21) таъқиб қилмоқда. Пичичи соврини учун кураш қизғин кечмоқда.

Гризманн «Атлетико»ни елкасида олиб юрмоқда

«Атлетико» - «Сельта» - 3:0 (1:0)
Голлар: Гризманн, 44 (1:0). Витоло, 56 (2:0). Корреа, 63 (3:0).
«Атлетико»: Облак, Годин, Врсалько, Хименес, Эрнандез, Габи, Коке, Сауль, Диегу Коста (Фернандо Торрес, 80), Гризманн (Гамейро, 69), Витоло (Корреа, 59).
«Сельта» Рубен Бланко, Ронкалья, Мальо, Хонни Кастро, С.Гомес (Кабраль, 77), Эрнандес, Лоботка, Радойя (Мендес, 66), Аспас (Бойе, 72), Эмре Мор, М.Гомес.

Испания чемпионати якунига 10 тур қолди. «Атлетико» эса кучли тўртликда қолиш масаласини, демакки, кейинги мавсумда ЕЧЛда иштирок этиш масаласини ҳал қилиб бўлган. Мадридликлар бу турда ўз майдонида «кельтлар»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди (3:0). Бу ўйинда ҳам асосий ишни Антуан Гризманн бажарди, у 2018 йилда жамоа учун фантастик сермаҳсуллик кўрсатмоқда - франциялик футболчи «матрасчилар»нинг охирги 11 голидан 10тасида иштирок этган (8 гол, 2 пас).

Бу ўйинни трибунадан туриб, Испания терма жамоаси устози Хулен Лопетеги кузатди, меҳмонлар жамоаси сафида Яго Аспас ўзини кўрсата олмади, мезбонлар футболчиси, терма жамоага яна бир номзод Витоло эса учинчи голни урди. Бу ўйиндан кейин Лопетеги Антуан Испанияда эмас, Францияда туғилганидан афсуслангани аниқ.

Нету «Севилья»ни ЕЧЛдан маҳрум қилди

«Севилья» - «Валенсия» - 0:2 (0:1)
Голлар: Родриго, 25 (0:1). Родриго, 68 (0:2). «Севилья»: Рико, Меркадо, Лаюн, Эскудеро, Лангле, Банега, Н`Зонзи, Сарабия (Бен Йеддер, 71), Васкес, Нолито (Корреа, 63), Муриэль (Рамирес, 81).
«Валенсия»: Нету, Гарай, Хосе Гайя (Лато, 85), Мурильо, Габриэл Паулиста, Парехо, Кокелен, Кондогбья (Торрес, 77), Дзадза (Солер, 67), Родриго, Гонсалу Гедеш.

Кўринишидан, Испаниядан кейинги мавсумда Европа чемпионлар лигасида қайси жамоалар иштирок этиши бўйича барчаси аниқ бўлган. Бу тур арафасида тўртинчи ўринда турган «Валенсия»дан 6 очко ортда қолаётган «Севилья» ўз майдонида «Валенсия»ни қабул қилди. Бу учрашув ЕЧЛ йўлланмаси учун ўзаро кураш эди. Мезбонлар дарвозабони Нетунинг сэйвлари ва мезбонлар ҳимоясидаги хатолар Родригонинг дубли эвазига Марселино жамоаси ишончли ғалабага эришишини таъминлади. Эндиликда, «кўршапалаклар» «Севилья»ни 9 очкога ортда қолдирмоқда. Қолган турларда бу фарқни йўққа чиқариш деярли имконсиз иш. Кейинги 5 йилда «Валенсия» фақат бир марта ЕЧЛга йўлланма олган, бу сафар улар ўз имкониятларини кўкка совурмаслиги аниқ.

28-тур ўйинлари

Мавсум тўпурарлари

Турнир жадвалидаги ҳолат