Машҳур бренд Неймарнинг «Реал»га ўтишини молиялаштириши мумкин
March 13, 2018, 9:18 p.m. 7379

Испания матбуоти хабарига кўра, Nike компанияси «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг «Реал»га ўтишини молиялаштириши мумкин.

Бу орқали машҳур фирма Қироллик клубини Adidas билан ҳамкорликни тўхтатишига умид боғлаб, ўз томонига оғдириб олишни режалаштирмоқда. Бу битим Nike компаниясига рекорд даромадни келтириши мумкин.

Айни пайтда, «Реал» Adidas компаниясидан йилига 40 миллион евро оляпти. Икки томонлама имзоланган шартнома 2020 йилгача амал қилади.