«Локомотив» - «Ад-Дуҳаил». Аламли мағлубият тасвири (фотогалерея)
March 13, 2018, 2:46 p.m. 3564

Осиё чемпионлар лигасининг 4-туридан ўрин олган «Локомотив» ва Қатарнинг «Ад-Дуҳаил» жамоалари ўртасидаги учрашувда меҳмонлар иродали ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида «темирйўлчилар» гол киритиб, ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлишларига қарамасдан, якунда Юсуф ал-Арабийнинг иккита голи ўйин тақдирини ҳал қилди.

Салим Мустафоевнинг уч дақиқада йўл қўйган иккита қўпол хатоси ғалабанинг мағлубиятга айланишига сабаб бўлди. Қуйида «Локомотив» стадионида бўлиб ўтган аламли мағлубиятдан фотогалереяни томоша қилишингиз мумкин.