Гризманн «Атлетико» билан шартномани узайтирмади
March 13, 2018, 8:12 p.m. 3204

«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн ёзда жамоасини ўзгартиришни истаяпти.

Футболчининг амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган. Аммо, клуб унга маоши ва товон пулини оширган ҳолда, янги шартнома таклиф қилган эди.

Le 10 Sport хабарига кўра, Антуан бу таклифни қабул қилмади.

Аввалроқ, футболчининг «Барселона»га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг трансфери 100 млн евро бўлиши мумкин.