Греция халқаро футболдан четлатилиши мумкин
March 13, 2018, 12:01 a.m. 2709

ФИФА мамлакат чемпионатида юз берган можаро туфайли, Грецияни халқаро мусобақалардан четлатиши мумкин. 

ВВС хабарига кўра, Греция футбол федерацияси миллий чемпионатдаги зўравонлик ҳолатларига барҳам бермаса, ФИФА байроғи остида ўтказиладиган барча турнирлардан четлатилади.

Эслатиб ўтамиз, Греция чемпионатининг 25-туридан ўрин олган ПАОК - АЕК ўйини пайтида, мезбонлар президенти Иван Саввиди ҳакамнинг офсайд туфайли голни инобатга олмаслик қароридан норози бўлиб, майдонга тушиб кетган ва унга дўқ урган эди. Кейинчалик, федерация чемпионат ўйинларини тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилди.