Де Брюйне Зиданга тенглаштирилди
March 13, 2018, 1:05 p.m. 3736

Бельгия ва Кот-д’Ивуар терма жамоалари собиқ бош мураббийи Марк Вильмотс «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Кевин Де Брюйненинг ўйинига баҳо бериб ўтди.

«Манчестер Сити»да барча ўйин кўриниши Де Брюйне атрофида қурилади. У оёқда худди Зидан каби ҳаракатлана олади. Кевин ўйинни ўқий олади ва майдонни ажойиб тарзда кўра олади. Бошқа футболчилар тўпни қабул қилиб олишганида, нима қилишни ўйлаб олиши керак бўлади, аммо Кевинга бунинг ҳожати йўқ. У ўша вақтнинг ўзида қандай қарор қабул қилишни ҳал қилиб олган бўлади. Бу  футболчи дунёнинг энг юқори савияли ўйинчилари қаторига киради.

Жаҳон чемпионатида Бельгия терма жамоаси Англия билан бирга гуруҳ босқичидан ўта олиши керак. Ўйлашимча, Мартинес асосий футболчилар плей-офф босқичига яхши формада етиб келиши учун гуруҳ босқичи вақтида бир қанча ротацияларни амалга оширади», — дея Вильмотснинг сўзларини келтиради HLN нашри.

ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Бельгия терма жамоаси Англия, Тунис ва Панама терма жамоаларига қарши майдонга тушади.