«Боруссия» етакчи ҳимоячиси билан шартномани узайтирди
March 13, 2018, 9:01 p.m. 1081

Ҳимоячи Лукаш Пишчек ва Дортмунднинг «Боруссия» клуби 2020 йил 30 июнь кунигача мўлжалланган янги шартномани имзоладилар.

32 ёшли польшалик футболчининг аввалги меҳнат битими 2019 йил ёзигача мўлжалланган эди.

Лукаш Пишчек «Боруссия» Д клубига 2010 йилда ўтган эди. Бу давр мобайнида у 290та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол урган ва 55та голли узатмани амалга оширган. Шунингдек, жамоа билан 2 мартадан Германия чемпиони, Кубоги ва Суперкубоги соҳиби бўлган.