«Бавария» шифокори хотираларида Гвардиолани кескин қоралаб чиқди
March 13, 2018, 6:32 p.m. 4614

Ўз вақтида Гвардиола томонидан ишдан ҳайдалган «Бавария» клуби шифокори Ҳанс-Вильхельм Мюллер-Вольфарт испаниялик мутахассис билан алоқаларини ёдга олди.

«Ўйлашимча, Гвардиола – паст савияли, буни бегоналардан яшириш учун ҳамма ишни қиладиган мураббий. Афтидан у ҳар доим қўрқувда яшайди. Бу мағлубиятлардан эмас, авторитетидан, клубдаги ҳукмронлик ваколатидан айрилиб қолишдан қўрқарди.

У ўзича ҳамма нарсани яхши биларди: унинг фикрича, беш дақиқалик чигалёзди машқлари, етарли эди. Аммо бу яхшилик билан тугамаслиги аниқ эди. Пеп мени гуёки, у хоҳлаган пайтда берадиган топшириқларни сўзсиз бажарадиган ўзининг оддий вакилидек кўрарди.

Бир сафар мен унга шунчалик қаттиқ бақириб, столни ургандимки, ўшанда стакан ва тарелкалар чил-чил бўлиб синганди. Ўшанда «Бавария»даги бутун фаолиятим давомида биринчи марта овозимни кўтаришим эди», – деб ёзган Мюллер-Вольфарт ўзининг автобиографик китобида.