«Барселона» ва «Челси» жавоб ўйинида ишлайдиган ҳакам номи айтилди
March 13, 2018, 9:01 a.m. 6878

Дамир Скомина бошчилигидаги словениялик ҳакамлар бригадаси Чемпионлар лигасининг 1/8 финали доирасидаги «Барселона» – «Челси» жавоб учрашувида ишлайди. Бу ҳақда Европа футбол ассоциациялари иттифоқи расмий сайти хабар берган.

Скоминага лайнсменлар Юре Прапротник ва Роберт Вукан ёрдам беради. Реферининг қўшимча ёрдамчилари - Матей Юг ҳамда Славко Винчич. Баҳснинг тўртинчи арбитри этиб Томаж Кланчник тайинланган.

«Челси» ва «Барселона» ўртасидаги жавоб учрашуви Каталония пойтахтида 14 март куни бўлиб ўтади. Лондонда жамоалар 1:1 ҳисобини қайд этган.