«Барселона» раҳбари Неймарнинг қайтишини истаётган футболчилардан норози
March 13, 2018, 7:07 p.m. 6219

«Барселона» футболчиларининг аксар қисми «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг Каталония жамоасига қайтишига қарши эмаслигини билдирган. 

Жумладан «Барса» етакчи ҳуужумчиси Лионель Месси ҳам бу фикрни қўллаб-қувватлаган. Испаниянинг COPE радиоси берган хабарга кўра, бу ҳолат «Барселона» президенти Жозеп Бартомеуга ёқмаяпти. У бразил футболчисини қўллаб-қувватлаган футболчилардан норози бўлмоқда.

Олдинроқ, Неймарнинг жамоага қайтишини Иван Ракитич ва Филиппе Коутиньолар ҳам хоҳлашини очиқчасига баён қилишганди.