«Барселона» футболчиси Неймарнинг қайтишини истамоқда
March 13, 2018, 3:37 p.m. 5916

«Барселона» яримҳимоячиси Филиппе Коутиньо ватандоши Неймарнинг «ПСЖ»дан яна Каталония клубига қайтиб келишига қарши эмаслигини айтди.

«Ракитичнинг гапларига қўшиламан. Мен ҳам бу ерда дунёнинг энг яхши футболчиларини кўришни истайман, Неймар – шулардан бири.

У билан бирга Бразилия терма жамоасида тўп сураман ва бу катта фахр. Агар у қайтадиган бўлса, ажойиб иш бўларди», – дея гапириб ўтган Коутиньо.