Азиз Ғаниев: «Хави ўйнаса ҳам бизга фарқи йўқ»
March 13, 2018, 4:13 p.m. 4197

«Насаф» яримҳимоячиси Азизжон Ғаниев Осиё чемпионлар лигасининг 4-туридан ўрин олган «Ас-Садд»га қарши меҳмондаги ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Рақибимизнинг қандай ўйин кўрсатиши бизга маълум. «Ас-Садд»нинг кучли ҳужумчилари бор. Биз рақибимизни ҳурмат қилган ҳолда ижобий натижани қўлга киритиш уринамиз. Мухлисларимиз биздан шуни кутишмоқда.

Хавига қарши ўйнаш? Хавидек футболчига қарши ўйнаш ҳар бир футболчи учун шараф. Биз Хавини Қаршида кутган эдик. Аммо у келмади. Такрор айтаман, рақибимиз сафида ким ўйнашидан қаттъий назар, биз эртага ижобий натижани қўлга киритиш учун ўйнаймиз», дея гапириб ўтган Ғаниев.