«МЮ» – «Севилья» ва «Рома» – «Шахтёр» ўйинида ишлайдиган ҳакамлар маълум
March 12, 2018, 6:50 p.m. 2578

ЕЧЛнинг 1/8 финалидаги «Манчестер Юнайтед» – «Севилья» ҳамда «Рома» – «Шахтёр» жавоб учрашувида ишлайдиган ҳакамлар маълум бўлди, деб хабар қилмоқда УЕФА матбуот хизмати.

«Манчестер Юнайтед» – «Севилья» ўйинида Данни Маккели бошчилигидаги нидерландиялик ҳакамлар бригадаси ишлайди. Унга Марио Дикс ҳамда Хессел Стеегстра ёрдам беради. Ян де Врис тўртинчи рефери, Кевин Блом ва Камфус Йохем эса ҳакамнинг қўшимча ёрдамчилари бўлади.

«Рома» ҳамда «Шахтёр» ўйинига Альберто Ундиано бошчилигидаги испаниялик ҳакамлар хизмат кўрсатади. Ҳакам ёрдамчилари - Роберто Алонсо ва Хуан Юсте. Тўртинчи рефери – Рауль Кабанеро. Арбитрнинг қўшимча ёрдамчилари Хуан Мартинес Мунуэра ҳамда Хосе Санчес бўлади.