«МЮ» «Реал»ни доғда қолдириб кетмоқчи
March 12, 2018, 3:37 p.m. 10227

«Манчестер Юнайтед» «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовскини сотиб олиш учун энг асосий даъвогар, деб ёзмоқда Kicker нашри.

Манба берган хабарга кўра, ҳозирги кунда манкунианликлар 29 ёшли польшалик ҳужумчи билан расмий музокара ўтказаётган ягона жамоа саналишади.

Қайд этилишича, Левандовски февралдан бошлаб янги агент — Неймарнинг «Барселона»дан «ПСЖ»га 222 миллион евро эвазига ўтишида иштирок этганлардан бири Пини Захави билан ҳамкорликда ишлаб келмоқда.

«Қизил иблислар» Левандовскига қизиқиш билдираётган «Реал» ва «Челси»дан илдамроқ ҳаракат қилиб, уни биринчи бўлиб қўлга киритишни истамоқда.

Левандовскининг Мюнхен клуби билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган transfermarkt.de маълумотларига кўра, унинг трансфер нархи 80 миллион еврони ташкил қилади. Жорий мавсумда футболчи «Бавария» таркибида барча мусобақаларда жами 35 учрашувда майдонга тушган бўлиб, 32 гол ва 2 голли узатма муаллифига айланган.