«МЮ» мухлисига тупурган Каррагер ишдан четлатилди
March 12, 2018, 8:32 p.m. 4976

«Ливерпуль»нинг собиқ футболчиси, айни вақтда Sky Sports телеканалида эксперт сифатида ишлаб келган Жейми Каррагер «Манчестер Юнайтед» фанати ва унинг 14 ёшли қизи билан содир бўлган ҳодиса туфайли ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатди.

10 март куни ўтказилган «МЮ» — «Ливерпуль» (2:1) ўйинидан кейин манкунианликлар жамоаси мухлиси автомашинасида Каррагернинг автомобилини ёнига келиб, унга ҳайқира бошлашган: «Жейми, 2:1». Бунга жавобан Каррагер ойнани очган ва ёндаги машинага қарата тупурган. Фанатнинг сўзларига кўра, Каррагернинг тупуги унинг 14 ёшли қизи юзига теккан.

Каррагер кейинроқ мухлис ва унинг қизидан узр сўради, аммо Sky Sports «Ливерпуль»нинг собиқ футболчисини кечирмади.