Леонид Слуцкий яна Европа клубида ишлайди
March 12, 2018, 5:15 p.m. 2787

«Витесс» россиялик мураббий Леонид Слуцкийни бош мураббийликка тайинлагани ҳақида расман маълум қилинди. Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу мутахассис билан 2 йиллик шартнома тузилган.

«Леонид ўзининг тактик ижодкорлиги, ишга жиддий ёндашуви ва барча жиҳатларга эътибор билан қараши ҳамда шунга асосланган футбол услуби билан маълум. Унинг келиши „Витесс“ учун имконият эшикларини очади. Мен бундай савиядаги мутахассис клубимизда ишлашидан хурсандман. Унда катта халқаро тажриба мавжуд, у терма жамоани бошқарган. Биз муносиб номзодни танлашда унинг миллати эмас, иш сифатини ҳисобга оламиз», — деган «Витесс»нинг техник директори Марк ван Хинтум.

Қайд этиб ўтиш жоиз, «Витесс» Англиянинг «Челси» клуби билан яқин алоқаларни йўлга қўйган. Лондонликлар раҳбари Роман Абрамович эса Слуцкий билан дўст саналади.