Дани Алвес: «Роналду билан орамизда муаммо йўқ»
March 12, 2018, 11:54 p.m. 4332

«ПСЖ» ҳимоячиси Дани Алвес «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду билан юзага келган можаро ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

«Одамлар бурнимни Роналду футболкасига артганим ҳақида гапирмоқда. Мана шу туфайли, бу дунёни тушунмаслигимни айтганман. Баъзан ўйланиб қоламан, мен икки ёшга тўлдимми ёки одамлар икки ёшга тўлдими?

Роналду менга зарба бермоқчи эди, аммо бу футбол, биз майдонда рақибмиз. Орамизда муаммо йўқ. Мен унга қарата: «Оғайни, мен ҳам худди сенга ўхшаб, мағлуб бўлишни ёқтирмайман» - деганман» - деб Алвес сўзларини келтирмоқда Globo Esporte.