Чемпионлар лигасида ким фаворит экани айтилди
March 12, 2018, 12:24 p.m. 24097

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри Европа чемпионлар лигасининг чорак финал босқичида «Барселона» ёки «Реал»га тўқнаш келишни истамаслигини тан олди.

«Умид қиламанки, «Ювентус» Чемпионлар лигаси чорак финалида «Барселона» ёки «Реал»га дуч келиб қолмайди. Шу билан бирга айтишим мумкинки, «Реал» — асосий фаворит. Ҳеч бир жамоа бу турнирга улар каби алоҳида урғу берган ҳолда тайёрлана олмайди», — дея Аллегрининг сўзларини келтиради Sports Mole.

1/8 финал босқичида «Ювентус» «Тоттенҳэм»дан устун келганди. Туринда ўтган биринчи ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилган бўлса, Лондонда кечган жавоб учрашувида мҳмонларнинг қўли баланд келган – 2:1.