3 мураббий ва 8 футболчи. «ПСЖ»нинг шорт-листи
March 12, 2018, 9:06 p.m. 13143

«ПСЖ» ёзда кенг кўламли трансфер кампанияси олиб бормоқчи.

Téléfoot хабарига кўра, клуб дарвозабон, чап қанот ҳимоячиси, таянч ярим ҳимоячиси, ҳужумчи ва янги мураббийни таркибга жалб қилмоқчи.

«ПСЖ» бош мураббийи лавозими учун Антонио Конте («Челси»), Маурисио Почеттино («Тоттенҳэм») ва «Барселона»нинг собиқ устози Луис Энрике номзодлари келтирилган.

Дарвозабонлар шорт-листида Тибо Куртуа («Челси»), Давид Де Хеа («Манчестер Юнайтед») ва Жанлуижи Доннарумма («Милан») номлари бор.

«Пари Сен-Жермен» таянч ярим ҳимоясида Нголо Канте («Челси») ёки Фабиньо («Монако»), чап қанотда – Алекса Сандро («Ювентус») пайдо бўлиши мумкин.

Агар парижликлар клубини уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани ёзда тарк этса, унинг ўрнига Роберт Левандовски («Бавария») ёки Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм») олиб келиниши мумкин.