Видео: «Лилль» мухлислари стадионга тушиб келиб футболчиларга ҳамла қилди
March 11, 2018, 4:29 p.m. 6266

«Лилль»нинг юзлаб фанатлари Франция чемпионати 29-турида «Монпелье»га қарши кечган ва 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган ўйиндан кейин стадионга тушиб кетишди.

Мухлислар майдондаги ўз жамоаси футболчиларни ҳақоратлашган. Улар ўз севимлиларига ёмон натижалар туфайли таҳдидлар ҳам қилишган.

ESPN тарқатган хабарга кўра, фанатлардан бири «Лилль» форварди Николя Пепенинг оёғига тепган, шунингдек, Адама Сумаоро ҳужумга йўлиққан.

Бундан ташқари, мухлислар «Лилль» президенти Жерар Лопес номига ҳақоратлар йўллашган.

29 турдан кейин «Лилль» 28 очко тўплаган ҳолда Франция чемпионатида охиргидан олдинги ўринда жойлашган.