Узбек O'zbek
«Ростов» Шомуродовсиз «Зенит» билан дуранг ўйнади
Якшанба, 11 Март
1853

Россия премьер-лигасининг 22-туридан ўрин олган марказий учрашувлардан бирида «Ростов» «Зенит»ни қабул қилди.

Учрашув давомида иккала жамоа ҳам харчанд уринишмасин рақиб дарвозасига йўл топа олишмади ва ўйин 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа билан ўз ниҳоясига етди. Натижада «Зенит» 2018 йилда кетма-кет иккинчи, умуман мавсумда давомида кетма-кет учинчи учрашувда ҳам 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. 

Мезбонлар таркибида Ўзбекистон терма жамоасига номзод бўлган Элдор Шомуродов ўйин қайдномасига киритилган бўлсада, майдонга туширилмади.

Россия премьер-лигаси, 22-тур
Ростов – Зенит 0:0

Ростов: Песьяков, Сигурдссон, Ингасон, Вилюш, Скопинцев (Макеев, 73), Ионов (Зуев, 86), Калачев, Гацкан, Сапета (Гулиев, 65), Паршивлюк, Сигурдарсон.
Зенит: Лодигин, Иванович, Мевля, Смольников, Маммана (Заболотний, 11), Кузяев (Ригони, 70), Краневиттер, Жирков, Оздоев, Полоз (Кокорин, 59), Дриусси.
Огоҳлантиришлар: Дриусси (8), Сапета (36), Иванович (43), Жирков (44), Гацкан (67), Оздоев (88).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз