Мурод Аҳмадалиев ҳам рақибини илк раундда нокаутга учратди
March 11, 2018, 10:02 a.m. 8050

10 март куни яна бир ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Мурод Аҳмадалиев профессионал рингдаги илк жангини ўтказди.

Аҳмадалиевнинг катта боксдаги илк рақиби аргентиналик Давид Паза бўлди.

«The Real Deal Boxing» вa «Мир бокса» компаниялари томонидан ташкиллаштирилган бокс кечаси «Kings Theater» аренасида бўлиб ўтди.

Жангнинг илк сониялариданоқ Аҳмадалиев тўлиқ устунлик билан бошлади ва раунд охирига Паза унинг кучли зарбаларидан бирини ўтказиб юборди ва ҳакам нокаут эълон қилди.

Қайд этиш керакки, Паза профессионал боксда 9та жанг ўтказиб улгурган ва шуларнинг 4тасида ғалаба қозонганди.

Аҳмадалиев эса дебютдаёқ ғалаба қозонди.

Бундан аввалроқ «Uzbek Tigers»нинг бошқа бир вакили Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксдаги илк жанггини ўтказиб, 5-сониядаёқ рақибини нокаутга тушириб ғалаба қозонгани хабар қилинганди.