ЦСКА ва «Спартак»да ғалаба. Россия чемпионатида турнир жадвалидаги ҳолат
March 11, 2018, 11:56 p.m. 2603

Россия Премьер-Лигасининг 22-турида «Ахмат» ўз майдонида ЦСКАни қабул қилди. Грознийдаги «Ахмат-Арена» стадионида кечган учрашув меҳмонларнинг 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан тугади.

Ўйиннинг 6-дақиқасидаёқ Александр Головин «армиячилар»ни олдинга бошлади. 28-дақиқада Витиньо жамоаси устунлигини оширди, 68-дақиқада ЦСКА учинчи голни урди - Сергей Игнашевич аниқ зарба берди. Иккинчи ва учинчи голларга Бибрас Натхо пас берди. Шу тариқа, ЦСКА РФПЛнинг охирги 6 турида бешинчи ғалабани нишонлади (бир мағлубият), «Ахмат» эса 4 учрашувдан иборат ғалабасиз серия қайд этмоқда.

Эндиликда ЦСКА 41 очко тўплаган ҳолда РФПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринда, «Ахмат» 26 очкоси билан тўққизинчи поғонадан жой олган.

Тур доирасидаги яна бир учрашувда «Спартак» «СКА-Хабаровск»ни қабул қилди. Москвадаги «Открытие Арена» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 29-дақиқасида «Спартак» ярим ҳимоячиси Квинси Промес пенальтидан унумли фойдалана олмади. Дуранг ҳисоб 90-дақиқагача ўзгармай турди, аммо қўшимча дақиқалар давом этаётган паллада мезбонлар яримҳимоячиси Лукас Фернандо жарима зарбасини голга айлантирди.

Шу тариқа, «Спартак» мағлубиятсиз сериясини давом эттирди (15 ўйин) хабаровскликлар қаторасига саккизинчи марта мағлуб бўлишди.

«Спартак» эндиликда 41 очко билан РФПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринда, «СКА-Хабаровск» 12 очко билан – 16-ўринда жойлашган.

Россия чемпионати
22-тур

Ахмат – ЦСКА 0:3 (0:2, 0:1)
Голлар: 0:1 – 6 Головин, 0:2 – 28 Витиньо, 0:3 – 68 Игнашевич.
Ахмат – Гудиев, Уциев, Швец, Плиев, Мохаммади, Исмаэл, Иванов, Роши, Митришев (Бериша, 79), Лео Жаба (Мбенг, 68), Балай.
ЦСКА –    Акинфеев, Набабкин, Березуцкий, Игнашевич, Щенников, Головин, Натхо (Бистрович, 82), Дзагоев (Кучаев, 66), Витиньо (Березуцкий, 54), Вернблум, Муса.
Огоҳлантиришлар: Уциев (52), Березуцкий (62), Щенников (71).

Спартак – СКА Хабаровск 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 90 Фернандо.
Спартак – Селихов, Кутепов, Максимович, Ещенко, Комбаров, Фернандо, Глушаков, Ханни (Мельгарехо, 58), Зобнин (Самедов, 58), Промес (Педро Роша, 78), Луис Адриано.
СКА Хабаровск – Довбня, Макаров, Тубич, Карпов, Самсонов (Карасев, 46), Димидко, Никифоров, Кабутов, Канунников, Баляйкин (Махатадзе, 71), Секульски (Маркович, 46).
Огоҳлантиришлар: Промес (27), Самсонов (35), Фернандо (90).

22 турдан кейин турнир жадвали