«Барселона» Мессисиз ҳам ғалаба қозонди
March 11, 2018, 7:46 a.m. 4147

«Барселона» Испания чемпионатининг 28-турида «Малага»ни мағлуб этди. Малагадаги «Ла-Росаледа» стадионида ўтган учрашув меҳмон жамоа фойдасига 0:2 ҳисобида якунланди. 

Каталонлар клубининг иккала голи ҳам 1-бўлимда урилди. Луис Суарес ҳисобни очди, сўнгра Филиппе Коутиньо ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. 

Учрашувнинг 30-дақиқасида ҳакам «Малага» ярим ҳимоячиси Сама Гарсияни «Барселона» ҳимоячиси Жорди Альбага нисбатан қўллаган қўполлиги учун майдондан четлатган.

Қайд этиш керакки, меҳмонлар сафида шу куни жамоа етакчиси Лионель Месси майдонга тушмади. У оиласида учинчи фарзанд туғилиши муносабати билан ўйинни ўтказиб юборди.

Эндиликда «Барселона» 28 турдан кейин 72 очко билан пешқадамлик қилмоқда. «Малага» 13 очко билан мусобақа жадвалида охирги ўринни эгалламоқда.

Испания Примераси
28-тур

Малага – Барселона 0:2 (0:2, 0:0)
Голлар: 0:1 – 15 Суарес, 0:2 – 28 Коутиньо.
Малага – Роберто, Росалес, Эрнандес, Микел, Рикка, Саму, Итурра, Ласен, Чори Кастро (Лестьенн, 61), Ролан (Саксесс, 78), Эн-Несири (Идейе, 78).
Барселона – тер Стеген, Серджи Роберто (Андре Гомеш, 74), Пике, Умтити, Альба (Динь, 77), Ракитич, Бускетс, Паулиньо, Дембеле (Алеиш Видаль, 85), Суарес, Коутиньо.
Огоҳлантиришлар: Итурра (49), Суарес (84).
Четлатиш: Саму (30).