«ПСЖ» полициядан «Реал» автобусини қўриқламасликни сўраган
March 10, 2018, 1:23 p.m. 6833

Чемпионлар Лигаси нимчоракфиналидан ўрин олган «ПСЖ» - «Реал» ўйинидан олдин, Париж клуби вакиллари маҳаллий полицияга ғалати илтимос қилгани маълум бўлди.

«ПСЖ» полицияга мурожаат қилиб, «Реал» автобусини шаҳар бўйлаб қўриқламасликни сўраган, деб хабар беради L'Equipe.

Илтимос ҳуқуқ-тартибот идораси томонидан эътиборсиз қолдирилган ва «Реал» автобуси худди бошқа жамоаларники каби, стадионгача кузатиб қўйилган.

Қўшимча қилиш жоизки, «ПСЖ» ўйинда 1:2 ҳисобида ютқазиб, Чемпионлар Лигасини тарк этди.