Зидан Неймарнинг янги нархига изоҳ берди
March 9, 2018, 7:22 p.m. 23896

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Неймарнинг янги трансфер нархи ақлсизлик эканини айтди.

Аввалроқ, «ПСЖ» бразилиялик футболчини 400 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Неймар учун 400 миллион? Менинг трансферим учун 72 миллион берилганида, бу менга ақлсизликдек туюлган эди», - деб Зидан сўзларини келтирмоқда Mundo Deportivo.