«ПСЖ»ни 8 футболчи тарк этиши мумкин. Асосий таркиб футболчилари
March 9, 2018, 9:57 a.m. 16265

«ПСЖ»да ёзги трансферлар вақтида жиддий ўзгариишлар рўй бериши кутилмоқда. Бу ҳақда Le Parisien хабар тарқатди.

Хабар қилинишича, Париж клуби билан ёзда Дани Алвес, Левен Курзава, Юри Берчиче, Адриен Рабьо, Марко Верратти, Хавьер Пасторе, Анхель Ди Мария ва Эдинсон Кавани хайрлашиши мумкин.

Бу футболчиларнинг баъзилари кўрсатаётган ўйин раҳбариятни қониқтирмаётгани, баъзилари шартномасини якунига оз вақт қолгани билан боғлиқ. «ПСЖ» Неймар ва Килиан Мбаппе атрофида янги жамоа шакллантирмоқчи.

Бундан ташқари, бош мураббий Унаи Эмери истеъфога чиқарилиши, шунингдек, спорт директори Антер Энрикега жавоб берилиши кутилмоқда.